avatar
Куч
1054.22
Рейтинг
+405.20

Бехзод Остонов

Мақолалар

Диний экстремизм ва терроризм ва унинг салбий оқибатлари

Илм-фан
Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Тинчлик-осойишталик ҳар бир инсонга дахлдор бўлган ҳаётий заруратки, уни сақлаш шу юртда яшайдиган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи бўлмоғи керак”.

Давлатимизнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш фақат давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси бўлиб қолмай, балки ҳар бир фуқаронинг мажбурияти ва бурчи ҳамдир. Зотан, миллий хавфсизлигимиз – биз яшаётган мамлакат, жамиятимиз, оиламиз, ота-онамиз, фарзандларимиз, қолаверса, келажак авлодларимиз хавфсизлигидир.

Хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш

Илм-фан
Бугунги кунда бутун дунёда ноқонуний миграция ва одам савдоси глобал муаммо сифатида кенг жамоатчилик диққат марказида турибди. Шу боисдан мамлакатимизда ноқонуний миграция ва одам савдоси муаммосига қарши курашиш бўйича қонунчилик тизими яратилган. Бу борада 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят Кодексида илк бор одам савдосига қарши курашиш мақсадида бундай ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Ёшлар ўртасида ноқонуний миграция ва одам савдосини олдини олиш ҳамда таълим муассасаларида ҳуқуқий тарғибот ишларини янада такомиллаштириш масалалари

Илм-фан
Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Тинч¬лик-осойишталик ҳар бир инсонга дахл¬дор бўлган ҳаётий заруратки, уни сақлаш шу юртда яшайдиган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи бўлмоғи керак”.
Давлатимизнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш фақат давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси бўлиб қолмай, балки ҳар бир фуқаронинг мажбурияти ва бурчи ҳамдир. Зотан, миллий хавфсизлигимиз — биз яшаётган мамлакат, жамиятимиз, оиламиз, ота-онамиз, фарзандларимиз, қолаверса, келажак авлодларимиз хавфсизлигидир.

Навоий давлат педагогика институтида “Заковат” интеллектуал ўйинининг институт босқичи ўтказилди

Илм-фан
2016 йил 10 март куни соат 15:00да институт талабалар ошхонасида талабаларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида институтнинг 8 та факультет жамоалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг институт босқичи ўтказилди.

Навоий давлат педагогика институтида “Солиқ билимдонлари” танловининг институт босқич

Илм-фан
2016 йил 22-23 март кунлари соат 10:00 да институт фаоллар залида “Солиқ билимдонлари” танловининг институт босқичи бўлиб ўтди. Ўтказилган танловда Табиий фанлар факультетининг “Даромад”, Чет тиллар факультетининг “Истеъмолчи”, Физика-математика факультетининг “Инфинит”, Жисмоний маданият факультетининг “Солиқчи”,  Ўзбек тили ва адабиёти факультетининг “Тадбиркорлар”, Тарих факультетининг “Парламент”, Педагогика факультетининг “Тадбиркор” ва Мактабгача ва бошланғич таълим факультетларининг “Қиймат” жамоалари жамоалари ўзаро беллашди.

“Қувноқлар ва зукколар” танловининг институт босқичи

Илм-фан
Навоий давлат педагогика институти “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати институт Бошланғич ташкилоти томонидан 2016 йил 24-26 март кунлари соат 14:00 да Навоий шаҳар Ёшлар маркази тадбирлар залида “Қувноқлар ва зукколар” танловининг институт босқичи  ўтказилди. Танловда:   
Табиий фанлар факультетининг “Зўр-зўр”,
Чет тиллар факультетининг “Иняз интернешинил”,
Физика-математика факультетининг “Ўзбегим”,
Жисмоний маданият факультетининг “Бўйдоқлар”,
Тарих факультетининг “Бек”,
Педагогика  факультетининг “Ёшлар”,
Ўзбек филологияси факультетининг “Парвоз”,
Мактабгача ва бошланғич таълим факультетининг “Бекорчилар”, жамоалари иштирок этишди.

Ассалом, бўйлари баланд келажак

Талабалик – инсон умрининг хал қилувчи палласи. Шу олтин йиллар мобайнида олинган билим келажакка замин яратади. Яхши уйда яна ҳам яшагиси келганидек, ҳар томонлама замонавий ва кўркам ўқув биноларида кўпроқ илм эгаллагиси келади одамнинг. Менталабаман. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида таълим олаётган бахтли тенгдошларим сафидаман. Яқиндагина университетимизнинг янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлди. Бу тарихий воқеанинг бевосита гувоҳи, яратилган шароитлардан баҳраманд ёшларнинг бири сифатида жим туролмадим. Янги қиёфадаги дорилфунунимни, бу ердаги ўқитувчи ва талабаларнинг қалбидаги фахр-ифтихор, миннатдорлик туйғуларини албатта ёзишим керак, деган ўй мени тинч қўймади.

Ёшларда диний экстремизм, терроризм ва гиёҳвандликка қарши иммунитетни шакллантириш

Илм-фан
Бугунги кунда диний экстремизм ва терроризм ҳозирги дунёнинг глобал муаммоси экани ҳеч кимга сир эмас. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Марказий Осиё минтақаси, хусусан, Ўзбекистондаги барқарорликка таҳдид соувчи ёки солаётган диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиш алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Амир Темур был искусным шахматистом

Баркамол авлод
Спорт
Ежегодно, начиная с 1966 года, во всем мире 20 июля отмечают Международный день шахмат (International Chess Day). Этот праздник проводится по решению Всемирной шахматной федерации (ФИДЕ), основанной в 1924 году.
ФИДЕ — международная неправительственная спортивная организация, объединяющая национальные шахматные ассоциации разных стран. На сегодняшний день ее членами являются 170 национальных федераций. Деятельность ФИДЕ направлена на распространение и развитие шахмат по всему миру, а также пропаганду и подъем уровня шахматной культуры и знаний. В полномочиях этой организации устанавливать правила игры в шахматы, условия проведения мирового чемпионата и всех других международных соревнований по этому виду спорта, а также присваивать международные звания. В настоящее время под эгидой ФИДЕ проводится более 40 официальных чемпионатов для молодежи, мужчин, женщин и пожилых людей.

Sel kelish xavfi yuzaga kelganda aholiga eslatma

Блог им. behzodostonov

   Sеl — katta miqdorda tog` toshlari, qum va tuproq jinslari bilan birgalikda tog`dan oqib tushuvchi suv oqimi bo`lib, muntazam jala quyishi (85% holatlarda), tog` qorlarining erishi (4% hollarida), tog` suv havzalari, suv omborlari, muzlagan suv havzalari qirg`oqlarining o`pirilib kеtishi (1,3% hollarida) va boshqa sabablar (9,7% hollarda) olib kеlishi mumkin.   Katta qajmga va yuqori tеzlikka ega bo`lgan sеl oqimi, yo`lidagi barcha binolarni, aholi yashaydigan uylarni, gidrotеxnik inshootlarni buzib, qishloq xo`jalik ekinlarini, bog`larni payhon qiladi. Odamlar va hayvonlarni nobud qiladi.


Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида “1 декабрь - Бутун жаҳон ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан ўтказилган очиқ-мулоқот

ТТПИ

  Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари проректори М.А.Ахмедова профессор – ўқитувчилар ҳамда талабаларга давра суҳбати иштирокчиларини таништириб ўтиб, тадбир мавзусининг мақсад ва вазифаси  тўғрисида қисқача тўхталиб ўтди ва бу ҳақида батафсил маълумот бериш учун сўзни Гематология ва қон қуйиш институти Кўчма сайёр гуруҳи бўлим бошлиғи  А.К.Турсиметовга берди.


Бугунги кунга келиб ОИВ/ОИТС эпидемияси дунё бўйлаб шиддат билан тарқалмоқда. Айни вақтда Ер юзида ОИВ билан яшаётган шахслар сони 33,2 млн.ни ташкил этади. Ер юзида ҳар куни ОИВ юқтирганлар сони 14 – 15 минг кишини ташкил этади


ОИВнинг 3 хил юқиш йўли мавжуд:


  •   жинсий

  •   қон орқали (парентерал йул)

  •   онадан болага (вертикал).



Тошкент Педиатрия тиббиёт институтда Ўзбекистон ХДП Юнусобод туман Кенгаши томонидан “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Жамият ва аёл” мавзусида ўтказилган давра суҳбати

ТТПИ

   Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари проректори М.А.Ахмедова давра суҳбати кун тартибидаги масала ва ташриф буюрган маърузачи меҳмонларни таништириб ўтди ва барча иштирокчиларни  8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан самимий муборакбод этди. Сўз навбатини Ўзбекистон ХДП Юнусобод туман Кенгаши раиси Н.Эшметовага берди. Н.Эшметова барча иштирокчиларга байрам табригини йўллади ҳамда бугунги кунда мамлактимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.    Сўзга чиқди: “Амбулатория тиббиёти” кафедраси доценти, т.ф.н. С.А.Убайдуллаева — Маърузанинг мақсади шундан иборатки Хотин-қизлар ва ёш оилаларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини ошириш, оналар ва болалар саломатлигини тиклашга кўмак бериш ҳамда ижтимоий-маиший шароитларини янада яхшилаш, мамлакатимизда кам таъминланган оилалар ва хотин-қизлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар, Республикамизда олиб борилаётган ишлар ва эришаётган натижалар билан таништириш бўйича тақдимотини намойиш этди… АЁЛ – оиланинг асоси, мехр ўчоғи ва ривожлантириш манбаиМустақиллигимиз – ютуғимиз189 мамлакат иштирокидаги 2000 йили БМТ САММИТида  “Мингйиллик ривожланиш мақсадлари”1 — Кам таъминланганликни ва қониқарсиз озиқланишни қисқартириш 2 — Бошланғич ва ўрта мактабларда таълим сифатини ошириш 3 — Аёллар ва эркаклар тенглигини рағбатлантириш ҳамда          аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш 4 — Болалар ўлимини қисқартириш 5 — Оналар саломатлигини яхшилаш 6 — ОИВ/ОИТСга, сил касаллиги ва безгакка қарши кураш 7 — Экологик  барқарорликни таъминлаш 8 — Ўзбекистон ва ривожланиш мақсадида глобал ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизими    Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони 13 апрель 2009 йил № ПФ-1096 «Она ва бола саломатлигини ҳимоя қилиш, соғлом авлодни шакллантиришда қўшимча чоралар тўғрисида»     Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони 1 июль 2009 йил № ПФ-1144  «2009-2013 йиллари оилада тиббий маданиятни шакллантириш, аёллар саломатлигини мустахкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва тарбияланишига шароит яратиш тўғрисида»    Аёллар ва болаларни соғломлаштиришга қаратилган комплекс давлат дастурлари, Президентимиз ва давлатимиз Фармонлари асосидаги чора тадбирларни киритилиши, бирламчи ва махсус ёрдам кўрсатиш тизимининг йўлга қўйилганлиги асосида оналар ва болалар саломатлигини яхшиланиши кузатилмоқда.  Ютуқларимиз“Соғлом она ва соғлом бола миллий модели” номидаги Бутун жаҳон тиббиёт ходимлари Симпозиуми    2011 йили 25 ноябрь     БМТ давлатлари орасида Ўзбекистон биринчи 10 лик орасида Нақадар мўьтабарсан аёл2009 йили Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  ва партия аъзоларининг     42,1% аёллар     31 нафардан ортиқ аёллар рахбар лавозимида Турли сохаларда     Академик аёллар 7 та     700 дан ортиқ фан докторлари      7000 дан ортиқ фан номзодлари 2012 йилги инновацион технологиялар ярмаркаси    53 та ёш олималар иштирок этдилар 2006 йилдан буён “Олима аёл” номинацияси     Д.Эгамбердиева, Б.Султонова, Н. Мамадалиева Тадбирга ташриф буюрган мутахассис ва иштирокчилар ҳам сўзга чиқиб, ўз байрам табриклари ва истаклари билан барчани қутлади.

Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам тадбири

ТТПИ

Тошкент Педиатрия тиббиёт институтида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Конституция-инсон хуқуқ ва эркинликларининг муҳим кафолати” мавзусида ўтказилган байрам тадбири


БАЁННОМАСИ


  Қатнашдилар: Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси “Тарғибот ва хуқуқий маърифат бўлими” бошлиғи Бердиев Аброр Мелиқулович, Ўқув ишлари проректори А.И.Искандаров, Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари проректори М.А.Ахмедова, Олий ҳамширалик иши бўлими декани Ш.Т.Мухамедханова, декан муовинлари Б.К.Айходжаев А.Ю.Исломов, Д.А.Қаршиев, Ички назорат ва мониторинг бўлими ходими М.Н.Даминова, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Қ.Худайбердиев, Хотин-қизлар қўмитаси б/т раиси Д.А.Уста-Азизова, “Камолот”ЁИҲ б/т раиси А.А.Носиров, факультетлар маънавий-маърифий ишларига масъуллар Ш.С.Шойимова, Ш.Р.Мирзаева, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалар 210 нафар.


XXI аср ёшлари ва уларнинг ҳар қандай ёт ғояларга қарши кураша олиш масъулиятини ошириш

Блог им. behzodostonov

   Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов маънавиятга қаратилган ҳар қандай таҳдид ўз-ўзидан  мамлакат, унинг миллий манфаатларни, соғлом авлод келжагини таъминлаш йўлидаги жиддий хабарлардан бирига айланиши ва охир-оқибатда жамиятни инқирозга олиб келишини алоҳида қайд этади. Чунки, дейди муаллиф – дунёдаги зўравон ва тажовузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўйсиндирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваламбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлиши миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади1. Шунинг учун – бу Шарқ ёки Ғарб мамлакатлари бўладими, олис Африка ёки Осиё қитъаси бўладими – жаҳоннинг қайси бурчагида бўлмасин, маънавиятга қарши қандайдир таҳдид пайдо бўладиган бўлса, ўзининг бугунги куни ва эртанги истиқболини ўйлаб яшайдиган ҳар бир онгли инсон, ҳар бир халқ ташвишга тушиши табиий, албатта. ХХ асрда дунёда ғоявий қарама-қаршиликлар кескин ва мураккаб тус олган давр бўлди. ХХ аср сўнгида икки қутбли дунёнинг барҳам топиши, нисбий мувозанатнинг бузилиши натижасида жаҳондаги мафкуравий манзаралар тубдан ўзгарди. Юртбошимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, «ХХ аср охирида дунёда жўғрофий-сиёсий аҳамияти ва кўлами жиҳатидан ноёб ўзгаришлар рўй бермоқда. Бу ўзгаришлар бетакрор. Улар нафақат мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда вужудга келган қарашлар ва уларнинг механизмларини чуқур ўйлаб кўришни, балки кўп жиҳатдан қайта баҳолашни ҳам талаб қилади. «Совуқ уруш» даврида халқаро муносабатларга асос бўлган кўп қоидалар, тамойиллар ва ғояларни тубдан қайта кўриб чиқиш талаб қилинмоқда. Бутун дунё яхлит ва бир-бирига боғлиқ тизим бўлиб бормоқда, унда ўзи — ўзидан қаноатланишга ва маҳдудликка ўрин йўқ. Бу ҳол ҳозирги халқаро муносабатларни шакллантирганда, халқаро тузилмалар билан ўзаро алоқаларда ва уларнинг фаолиятида иштирок этганда мутлақо янгича ёндашувларни ишлаб чиқишни зарур қилиб қўймоқда»2. Президент И.А.Каримов маънавий таҳдидлар ҳақида гапирар экан мафкуравий, ғоявий ва информацион хуруж каби инсон руҳий дунёсини издан чиқариш мақсадини қўйган, тили, дини ва эътиқодидан қатъи назар, ҳар қайси инсоннинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашга қарши қаратилган хуружлар моҳиятига тўхталади3. Инсоният тарихи – XXI асрга қадам қўйди. ХХ аср тарих бисотидан ўрин олди. Мантиқан инсоният ўтмишдан тегишли сабоқлар чиқариши ва XXI асрда тарих варақларига хижолатлик билан битиладиган воқеа-ҳодисаларнинг содир бўлишига йўл қўймаслиги керак эди. Қашшоқлик, экологик муаммолар, захиралар тақчилиги, оммавий касалликлар, диний ақидапарастлик ва терроризм ХХ асрдан XXI асрга мерос бўлиб ўтди. Устига-устак, айрим кучларнинг уринишлари натижаси ўлароқ, хавф-хатарлар рўйхати янгилари ҳисобига янада кенгайди. Демографик инқироз, демократия экспорти, маънавий қашшоқлашув, ахборот урушлари, ғарбона турмуш тарзини тиқиштириш каби хавф-хатарлар шундоқ ҳам безовта дунёнинг ташвишларини кўпайтирди. Одамзоднинг мавжуд иллатларга қарши кураши қайсидир жиҳатдан афсоналарда тасвирланадиган кўп бошли аждар билан олишувни эслатади. Аждарнинг битта боши танасидан жудо қилиниши заҳоти, шу жойдан икки-учта бош ўсиб чиқиши бу маҳлуқ билан курашиш нақадар машаққатли эканини кўрсатади. Ёшларда дунёдаги мафкуравий манзарасини ва глобаллашув жараёнларини теран англаш ва бу борада зарур кўникмалар ҳосил қилиб бормоқ лозим. Бунинг учун  ислом экстремизми ва ақидапарастлигига кескин кураш олиб бормоқ учун сиёсий, ҳуқуқий, маънавий билимларимизни чуқурлаштиришимиз лозим. Глобаллашув хақиқатда инсоннинг1 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., Маънавият, 2008, 11-бет. 2  Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т.: 6. — Т.: «Ўзбекистон», 1998, 240-241 — бетлар. 3 Ўша асар, 13-14-бетлар.


Миллий қадриятлар ва уларнинг ижтимоий тараққиётда сайқалланиши

Блог им. behzodostonov

   Миллий қадриятлар халқнинг кундалик ҳаёти ва турмуш тарзида ўзига хос мезон вазифасини ўтайди. Ушбу қадриятлар воситасида турли ҳодиса ва ҳолатларга, янги пайдо бўлаётган фаолият турлари ва расм-русмларга баҳо берилади. Ёш авлоднинг ҳаётий мўлжаллари, «замон қаҳрамони» ҳақидаги тасаввурлари ҳам маънавий қадриятлардан келиб чиқиб шаклланади. “Халқимиз сарчашмаларининг кўзлари қайтадан очилганлиги, — деб ёзади И. Каримов, — жаҳон маданияти ютуқларига зўр ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг маданий ва маънавий мероси теранлиги ва чуқурлиги англаб олинганлиги, ҳар бир авлоднинг ўз ўтмишига, олижаноб миллий ва диний анъаналарига ҳурмат билан қараш, уларни асраб — авайлаш руҳида тарбияланаётганлиги, айни чоғда ҳозирги замон жаҳон цивилизацияси ва уларга ошно бўлиш зарурлиги равшан англаб етилганлиги — мана шуларнинг ҳаммаси ҳаётбахш бир заминдирки, бизнинг янгиланиш ва халқимизнинг миллий ўзлигини англашини ошириш, аҳолининг сиёсий етуклиги ва фаоллигини кучайтириш борасидаги  сиёсатимиз  мана   шу  заминга  таянади”1. Миллий маънавий қадриятлар кўп асрлик тарихга эга. Ўзбекистондаги тарихий обидалар, маданий ёдгорликлар ё урф-одат ва маросимларни таҳлил қилиш, буларнинг пайдо бўлиши жуда қадим замонларга бориб тақалишини кўрсатади. Масалан, «Авесто» бундан 2700 йил муқаддам 12 минг мол терисига олтин харфлар билан битилган бу асар пайдо бўлиши учун ундан аввал ҳам камида неча минг йиллик давр ўтганлиги, теран ҳаётий тажриба ва ҳикматлар тўпланганлиги, шубҳасиз. Бу асар юксак маданий ҳаёт, фалсафа ва фан, ҳоттотлик ва муштарийлик ривожланиши натижасида яратилганлиги учун ҳам шу пайтгача ўз қимматини йўқотмади. Энг аввало,   шуни    қайд қилиш керакки, қадриятлар жуда сермазмун ва кўп қиррали тушунча. У биринчидан,    бирор объектнинг ижобий ёки сал- бий қимматини ифодаласа, иккинчидан, ижтимоий   онгнинг    норматив    белгиловчи — баҳоловчи жиҳати (субъектив  қадриятлар  ёки  онг  қадрият- лари) ни ифода этади. Шунга кўра объектив (ашёвий)    ва субъектив     (онг)      қадриятлари      бир-биридан    фарқланади2. Қадриятлар ичида энг биринчи ва энг умумийси ҳаётнинг ўзидир, чунки ҳаётдан маҳрум бўлиш қолган барча   қадриятлардан   фойдаланишни йўққа чиқаради… қолган қадриятлар,  аслини олганда, ҳаёт неъматларининг моҳиятидир, маданий қадриятлардир”3. Миллий ғояни объектив англашда қадриятлар ва маънавият оламини билиш ва уни амалий ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир қадриятнинг моҳияти ва аҳамияти табиат, жамият ва руҳий олам  ҳодисаларини билиш, илмий умумлаштириш, ижтимоий ва маънавий тараққиётга таъсир этиш имкониятлари асосида белгиланади4. Қадрият турлари: 1. Инсон яшаб турган моддий муҳит билан боғлиқ бўлган қадриятлар. 2. Анъаналар, урф-одатлар ва маросимларда намоён бўладиган ахлоқий  қадриятлар. 3. Инсоннинг  ақл-идроки ва амалий  фаолияти заминида шаклланган  меҳнат малакалари ва кўникмалари, билим ва тажрибалари, қобилият ва истеъдодларида намоён бўладиган қадриятлар. 4. Одамлар ўртасидаги жамоатчилик, ҳамкорлик, ҳайриҳоҳлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабатларда намоён бўладиган қадриятлар.1 Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. – Т., Ўзбекистон, 1996, 140-бет. 2 Барҳаёт миллий қадриятлар. – Т., 1996, 462-бет. 3 Маврунов А. Маънавий соғломлаштириш даври. – Т., 1994, 3-бет. 4 Назаров Қ., Очилдиев А.  Миллий  истиқлол  ғояси: асосий тушунчалар, тамойиллар ва атамалар. – Т.: «Янги аср авлоди», 2002, (177- 178 – бетлар).


Баркамол авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш

Блог им. behzodostonov

    Мамлакатимизда миллий қадриятларни тиклаш бўйича жиддий тадбирларнинг амалга оширилаётганлиги маънавиятимизнинг тикланишида жуда муҳим аҳамият касб этмоқда. Маълумки, анъаналар халқнинг тарихий шаклланиши ва ривожланиши жараёнида яратилган ва аждодлардан авлодларга муқаддас мерос сифатида ўтиб келаётган бебаҳо маънавий бойлик ҳисобланади. Миллатнинг асосий белгиларидан бирига айланган одатларни асраш ва камол топтириш ҳар бир авлоднинг муқаддас бурчи бўлиб қоляпти. Анъаналар барҳаёт бўлиши учун, энг аввало, уни келажагимиз бунёдкорлари — ёшлар эгаллаши лозим. Анаъанавий халқ байрамларининг тикланиши ўзбек маданияти тарихида ўта муҳим воқеа бўлиб қолмоқда. Чунки байрамлар ҳаётнинг энг яхши томонларини ўзида мужассамлаштирган маданиятнинг йирик ва муҳим шакли ҳисобланади. Шу йўл билан азалий байрамларнинг тикланиши билан халқ маданиятининг энг қимматли томонларини жонлантиришга замин яратилди. Халқ анъаналарининг тикланиши борасида сўз борганда, ёшлар камолотида муҳим ўрин тутадиган халқ ўйинларига алоҳида тўхталиш лозим. Аждодларимизнинг энг қадимий анъанавий, кўпгина маданият шакллари — рақс, театр ва спортга хос маросимлар шу ўйинлар заминидан келиб чиққан ва тарихий жараёнда авлод — аждодларимизнинг соғломлаштирувчи воситаси бўлиб келган.  


Абу Наср Форобийнинг фозил инсон концепцияси

Блог им. behzodostonov

   Абу Наср Форобийнинг илмий меросини академик Музаффар Муҳиддинович Хайруллаев1 ҳар томонлама ўргандилар. Ушбу мақолада Абу Наср Форобийнинг комил инсон концепцияси ва унинг бугунги кундаги аҳамият ҳақида фикр юритмоқчимиз. Заминимизда камол топган, эл-юртга танилган буюк зотлар, комил инсонлар ўзларида маънавият ва маърифатни юксак даражада мужассам этган алломаларни кўплаб келтириш мумкин. Шундай инсонлардан бири Абу Наср Форобийдир. Комилликнинг белгиси ҳақ йўлидан бориб, халққа фойда келтиришдир. Киши ўз сўзи, амалий ишлари, нияти билан қанчалик одамларга фойда келтирса, ёмонларни тўғри йўлга солса, ҳақ йўлида фидо бўлса, у шунча комил бўлади. Комил инсон иймон ва эътиқодлилик, ҳалоллик ва покликнинг олий тимсоли. Республикамизнинг ҳар бир фуқароси шунга  интилиб яшамоғи лозим. Мустақил Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиш шароитида иймонли бўлиш, ҳалоллик ва поклик, виждонли ва диёнатли бўлиш нечоғлик зарур эканлиги ҳаммамизга аён. Мана шунинг учун ҳам Президентимиз маънавий баркамол инсон тарбиясида ёшларимизни элини, ватанини севувчи комил инсон килиб тарбиялаш ишига алоҳида аҳамият бериб келаётир. Президентимизнинг қуйидаги таърифида комил инсоннинг асосий хусусиятлари ҳар тарафлама чуқур ва теранлик билан баён қилиб берилганлиги диққатга сазовордир: «Комил инсон деганда, — деб ёзади Ислом Каримов, — биз аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз»1. Унинг шаклланганлиги даражасини характерловчи энг муҳим фазилатлар эса қуйидагилардир: ақлий зукколик, ҳуқуқий комиллик, ахлоқий етуклик, сиёсий теранлик, меҳнатга ҳалол муносабат, юксак маданий, маънавий савия, профессионал ифтихор, миллий ва умуминсоний ғурур ва бошқалар. Абу Наср Форобий йирик файласуф, тилшунос, мантиқчи, риёзиётчи, психолог, мусиқа санъатининг назариётчиси эди. У юнон маданияти, фани, фалсафасини яхши эгаллаган. Абу Наср Форобий ҳаётлигида «Муаллим ас- соний» («Иккинчи устоз»), яъни «иккинчи Арасту» фахрий номга эга бўлган. Абу Наср Форобий нодир асарлар яратган. Унинг «Фозил одамлар шаҳри», «Эхсонул улум» кабилардир.1 Хайруллаев М.М. Ўрта Осиёда илм уйғониш маданияти. — Т., Фан, 1994; Хайруллаев М.М. Материалы по истории прогрессивной общественно-философской мысли в Узбекистане. 2-е изд. Под ред. И.М.Муминова и М.М. Хайруллаева — Ташкент, 1976; Хайруллаев М.М. Мировоззрение Фараби и его значение в истории философии. — Т.,  Фан, 1967; Хайруллаев М.М. Фараби и учение. — Т.,  Узбекистон, 1967; Хайруллаев М.М. Уйғониш даври ва Шарқ мутафаккирлари. — Тошкент, «Ўзбекистон», 1991 ва бошқалар 1 Каримов И. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. – Т., Шарқ, 1998, 6-бет.